КХДРда Корея халқ армияси бош штаби бошлиғи Ли Ён Гиль қатл этилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Жанубий Кореянинг Yonhap агентлиги манбасига кўра, қатл ўтган ҳафта амалга оширилган. «Юқори лавозимли ҳарбий коррупция ва бошқа жиноятларда», жумладан, шахсий бойлигини оширишда айбланган.
Авваллари Ким Чен Инга унинг ҳарбий қисмларга назорат сафарларида тез-тез ҳамроҳлик қилган Ли Ён Гилни Шимолий Корея ОАВлари тўсатдан тилга олмай қўйди. У 7 февраль куни амалга оширилган элтувчи ракета парвозига бағишланган тантаналарда ҳам иштирок этмаган.
Манбалар коррупция айблови Ли Ён Гилдан қутулиш учун шунчаки баҳона бўлганини истисно қилмаяпти. У яқинда партия ишчилари бош ҳарбий лавозимларга тайинланганига қарши гапирган ёки давлат тўнтариши бўйича режаларга аралашган бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)