Леонардо Ди Каприо Instagram’даги саҳифасида Россиянинг Урал дарёсидаги қишки балиқ ови суратини жойлаштирди. Суратда Магнитогорск металлургия комбинати яқинида, дарё музи устида ўтирган балиқчилар тасвирланган, дея ҳикоя қилади «Аргументи и факти».
«Қишда дам олиш кунлари эркаклар Урал дарёсининг қалин музида ёриқ ўйиб, балиқ овлаш билан шуғулланади, — дея изоҳ беради Ди Каприо мазкур суратга. — Урал дарёси Европа ва Осиё қитъалари ўртасидаги чегара ҳисобланади. Фото Европа заминида олинган, металлургия заводи эса Осиёда жойлашган».
Сурат ва унга берилган изоҳга актёрнинг Россиядаги мухлислари дарров ўз муносабатини билдирди. Улар Ди Каприога Новокузнецк ва Норилскка келиб, бу ерлардаги йирик заводларни ўз кўзи билан кўришни таклиф этган. Синчков фойдаланувчилардан бири эса Магнитагорскдаги сурат National Geographic журналининг доимий муаллифларидан бири Герд Людвигга тегишли эканлигини қайд этган.
Изоҳ (0)