Daallo Airlines авиакомпаниясига қарашли A321 самолётининг бортидаги портлаш ундаги барчани ўлдиришга мўлжалланган бомба туфайли юз берган. Сомали Транспорт ва авиация вазири Али Аҳмед Жамак матбуот анжуманида ушбу баёнотни маълум қилди. Бу ҳақда Reuters агентлиги маълумотига таяниб, «РБК» хабар беради.
«Daallo Airlines бортида бомба портлаганлигини тасдиқладик. У самолётдаги барчани ўлдириши керак бўлган», — деди вазир.
У Сомали ҳукумати терактни содир этишда гумонланувчиларни таъқиб этганлигини маълум қилди, бироқ тафсилотларига тўхталмади.
Эслатиб ўтамиз, Daallo Airlines авиакомпанияси йўловчи самолёти 2 февраль куни бортида рўй берган портлаш туфайли Сомали пойтахти Могадишода шошилинч қўнган эди. Унинг бортига портловчи мослама ноутбукда олиб кирилганлиги маълум қилинган эди. Ҳодиса натижасида рейснинг бир йўловчиси ҳалок бўлди: портлаш чоғида у салондан отилиб чиқиб кетган.
Изоҳ (0)