Ижтимоий тармоқларда хонанда Тамила иштирокидаги яна бир видеоролик тарқалди. Унда хонанда фойдаланувчиларга мурожаат қилган. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар бермоқда.
Видеороликда автомобиль бошқариб кетаётган хонанданинг сўзларини олд ўриндиқда ўтирган йўловчи тасвирга олгани ифодаланган. Тамила Тошкент шаҳрида эканлигини ва ҳеч қаерга қочиб кетмаганлиги айтган.
Тарқалган беҳаё видеороликлар ҳақида Тамила шундай дейди: «Беҳаё видеороликларга ҳеч қандай алоқам йўқ. Бу ҳақда экспертлар берган хулосани продюсерлик марказимга тақдим этдим. Шу ўринда менга хайрихоҳ бўлган ва қўллаб-қувватлаган барчага чуқур миннатдорчилик билдираман».
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ хонанданинг Instagram’даги саҳифасини ўчириб, Қозоғистонга кўчиб кетганлиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)