Футбол бўйича Франция чемпионатининг 25-туридан ўрин олган «Марсель» — «ПСЖ» ўйини арафасида «Марсель» ишқибозлари рақиб ўйинчилари билан адаштириб, хитойлик сайёҳлар бўлган автобусга ҳужум қилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, бир гуруҳ ёшлар меҳмонхона олдида футболчилар тушган автобусни кутиб турган, у эса хитойлик сайёҳларга ҳужумдан беш дақиқа ўтиб етиб келган.
Ишқибозларнинг хатоси меҳмонхона хавфсизлик хизматига спортчиларни ортиқча дахмазаларсиз кутиб олиб, жойлаштиришга имкон берган.
Изоҳ (0)