Эрон нефть учун ҳисоб-китобларда доллардан воз кечди, янги шартномаларда еврода нарх белгиланади. Гап Франциянинг Total, Испаниянинг Cepsa ва Россиянинг «Лукойл» компанияси бўлинмаси — Litasco билан келишувлар ҳақида кетмоқда, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Шунингдек, Теҳрон ўзига тегишли музлатиб қўйилган миллиардлаб доллар маблағни ҳам Европа валютасида қайтариб олишни режалаштирган. Reuters манбаларига кўра, Эрон санкциялар остида бўлган вақтда ҳисоб-китобларни еврога ўтказишга қарор қилган. Бунга «сиёсий сабаблар» асос қилиб кўрсатилган.
Изоҳ (0)