Актриса Дилноза Кубаева шу кунгача барча орзулари рўёбга чиққанини маълум қилди. Бу ҳақда у ЎзДЖТУда бўлиб ўтган талабалар билан учрашув вақтида айтиб ўтди.
«Ҳалигача бирорта орзуим амалга ошмай қолмаган. Мактабда фахрий ёрлиқ олишни, бошловчи бўлишни, талабаликни, актриса бўлишни ният қилдим, барчаси амалга ошди. Ҳаммасининг ортида ҳалоллик мужассам», — деди актриса.
Кубаеванинг айтишича, тушкунликка тушганида яқинларининг далда бўлиши, уларнинг бир оғиз ширин сўзи, яхшиликлари кўнглини кўтаради.
«Негадир кейинги пайтда жуда кўп тушкунликка тушаяпман. Ўтириб, ўйга толиб қоладиган одат чиқараяпман. Ҳали ҳам оптимистлигим ёрдам беради, ўзимга ўзим далда бераман», — дея қўшимча қилди актриса Дилноза Кубаева.
Изоҳ (0)