«Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси Махсус рухсатнома (лицензия) берувчи ташкилий бошқармаси бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров «Дарё» нашри мухбирига берган интервьюсида хонанда Дилфуза Исмоиловага берилган огоҳлантириш сабабларини маълум қилди.
2 февраль куни «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бир қатор хонандалар қатори Дилфуза Исмоиловани ҳам огоҳлантирилгани ҳақида эълон қилди.
«Дилфуза Исмоиловага нисбатан огоҳлантириш эълон қилишда, қайсидир маънода, унинг сариқ кийимдаги суратлари ҳам сабаб бўлди. Лекин у асосан йиғилишларга келмаганлиги учун огоҳлантирилди», — дейди Одилжон Абдуқаҳҳоров.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дилфуза Исмоилованинг рақслари акс этган суратлар тарқалиб кетгани маълум бўлганди, бу масалада у бошқа бир хонанда — Озода Нурсаидовани айблаб чиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Кейинроқ Озода Нурсаидова Дилфуза Исмоилованинг суратларини атайлаб тарқатиш шарт эмаслиги, у барча тўйларда бир хил рақсга тушиши ҳақида фикр билдирди, шундан сўнг Дилфуза Исмоилова Озода Нурсаидовани айблагани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Изоҳ (0)