4 февралнинг муҳим янгиликлари — «Дарё»нинг кечки дайжестида.
1. Зангиота тумани ҳокими Содиқ Абдуллаев Тошкент вилояти ҳокими этиб тайинланди. Аҳмаджон Усмонов Тошкент вилояти ҳокими лавозимидан озод этилди. У Тошкент вилоятидан аввал Андижон вилоятига ҳам ҳокимлик қилганди.
2. Сурияда россиялик ҳарбий маслаҳатчи ҳалок бўлди. Кремль унинг исмини ошкор этмаяпти, Сурия мухолифати эса россиялик генераллар йўқ қилингани ҳақида баёнот берди.
3. Евроиттифоқ Туркияга муҳожирлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш учун 3 млрд евро ажратишга қарор қилди. Туркияга молиявий ёрдам дастуридан кўзда тутилган асосий мақсад Европада бошпана излашга мажбур бўлаётган қочоқлар сонини камайтиришдан иборат.
4. Тошкентда 28 ва 51-йўналишлардаги автобуслар ҳам тез орада Wi-Fi билан таъминланади. Айтишларича, 14-автобуслардаги Wi-Fi’нинг тезлиги бинойидек.
5. Фото: Тошкентда февраль баҳори. Қисқа муддатли совуқлардан сўнг, январдаги баҳор февралга ҳам кўчди.
Изоҳ (0)