Нью-Йорк шаҳрида турар-жой мажмуаларидан бирида патрулда бўлган икки нафар полициячига қарата ўқ узган номаълум шахс ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Associated Press берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, Бронкс туманидаги аҳоли турар-жой биносининг олтинчи қаватида полициячилар икки нафар эркакка дуч келган. Улардан бири полициячиларга қарата ўт очган. Шундан сўнг жиноятчи еттинчи қаватдаги хонадонга яширинган.
Ёрдамга етиб келган полициячилар хонадонга кирганда, ўт очган шахснинг ўз жонига қасд қилганлиги аниқланди. Унинг патруль ходимларига қарши тажовуз кўрсатганлиги сабаблари номаълумлигича қолмоқда.
Таъкидланишича, шу куни мегаполис аҳолисига ҳар йилги мурожаати билан чиқиш қилган Нью-Йорк мэри Билл де Блазио яраланган полициячи ётқизилган шифохонага ташриф буюрган.
Изоҳ (0)