Анқара «Очиқ осмон» доирасида россиялик ҳарбий нозирлар учун ўз ҳаво ҳудуди ёпилишини Москва билан парвоз йўналиши ҳақида келиша олмагани билан изоҳлади. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги расмий баёнотига таяниб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Таъкидланишича, ушбу битим доирасидаги парвоз, икки томон унинг йўналишини келишиб олган тақдирдагина, амалга ошиши мумкин.
Нашр эслатишича, 3 февраль куни туркиялик ҳарбийлар россиялик нозирларга битим доирасида кузатув парвозини амалга ошириш учун рухсат бермагани маълум бўлди.
30 январь куни Анқара Россия Су-34 бомбардимончи самолёти билан яна Туркия чегарасини бузганини маълум қилди. Москва ушбу баёнотни асоссиз тарғибот деб атади.
Изоҳ (0)