Бизнесмен Роман Абрамович «Биринчи канал»нинг ўзига тегишли улушини Россия юрисдикциясига ўтказади. Бу ҳақда Абрамович бошқарадиган Millhouse компаниясидаги манбасига таяниб, «РИА Новости» хабар берди, деб ёзади Meduza.
Бунгача «Биринчи канал»нинг 24 фоизи, агентлик манбасига кўра, Кипрдаги офшор компания номига расмийлаштирилган эди.
Манба аниқлик киритишича, ОАВлардаги хорижликлар тўғрисидаги қонун кучга киргани туфайли, Абрамович акцияларни Россия юрисдикциясига ўтказишга қарор қилган. Бу қонун чет эл компаниялари ва хорижлик шахсларга Россия ОАВнинг 20 фоиздан ортиғига эгалик қилишини тақиқлайди.
Изоҳ (0)