Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Япониянинг Honda Motor Co. компанияси Шимолий Америкадаги чақириб олиш ишларини кенгайтиришга қарор қилди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «Ведомости» хабар қилмоқда.

Фото: «Scpr.org»

Фото: «Scpr.org»

Маълум қилинишича, автомобиль ишлаб чиқарувчи корхона носоз деб топилган Takata хавфсизлик ёстиқчаларини алмаштириш мақсадида 2005—2016 йиллар давомида ишлаб чиқарилган 2,23 миллионта Acura ва Honda русумли автомашиналарини чақириб олади.

Шунингдек, хавфсизлик ёстиқчаларидаги муаммо туфайли Канадада сотилган 269 мингта автомобиль чақирилиши маълум қилинди.

Нуқсонли механизмларни таъмирлаш ишлари 2016 йилнинг ёзида бошланади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Honda Motor Co. компанияси Takata Corp. томонидан ишлаб чиқариладиган хавфсизлик ёстиқчасидаги носозлик туфайли дунё бўйлаб 4,9 миллионта автомобилни чақириб олганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Чорвоқ сув омбори қирғоқларидан одам суяклари топилди
Марказий Осиё
Туркманистон—Ўзбекистон чегарасидаги гидроиншоот 2040 йилга бориб лойқаланиши мумкин
Дунё
Россия ТИВ Арманистонни Рим статутига қўшилишини қоралаб, “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди