Швейцариядаги Hôtel de Ville ресторанини бошқарган дунёнинг энг яхши ошпази Бенуа Виолье ўз жонига қасд қилди, дея хабар бермоқда «РИА Новости» Во кантони полициясига таяниб.
44 ёшли пазанда ўзини отиб ташлаган, уни Лозанна яқинида жойлашган Крисье шаҳридаги уйидан топишган.
Франциялик Виолье Крисьедаги афсонавий Hôtel de Ville ресторанида бош ошпаз бўлган. 2015 йилда муассаса франциялик экспертлар томонидан тузилган La Liste рейтингида биринчи ўринни эгаллаган эди.
Прокуратура фожиали ҳодиса қандай вазиятда содир бўлганини аниқлаш учун тергов очди.
Изоҳ (0)