Хонанда Райҳон жаҳондаги нотинчликларга қўшиқ орқали муносабат билдиришни мақсад қилган. Хонанда бу ҳақда «Shov-shuv.uz» сайтига берган интервьюсида айтиб ўтди.
«Айнан шу йўналишда янги қўшиқ куйлашни режалаштирганмиз. Биз санъаткорлар, сиёсатчилардан фарқли ўлароқ, бу борада қўшиқ орқали қандайдир ҳисса қўшишимизга умид қиламан», — деди Райҳон.
«Худога шукр, биз шундай мамлакатда яшаяпмизки, фарзандларимиз осуда тун бағрида ухлаб, кулиб турган қуёш меҳри ила уйғонмоқда. Ҳар бир ватандошимиз ўз севимли касби билан шуғулланиб, юрт фаровонлигига ҳиссас қўшмоқда. Бундай ёрқин ҳаёт бахтдан жўшиб куйлашга замин яратади», — деди хонанда.
«Менда иккита орзу бор — мусиқам инсонларни яхшиликка чорласин ва фарзандларим бахтини кўриш. Йўқ, яна бир орзуим бор. Учинчиси! Дунё тинч бўлсин! ТВни ёқишга қўрқиб қолганман. Айниқса, айрим мамлакатларда болажонлар жабр кўрмоқда. Шунда зулмкорлар одам эмас деган фикрга бораман», — дея қўшимча қилди хонанда.
Аввалроқ хонанда 2016 йилнинг 23—27 февраль кунлари бўлиб ўтадиган навбатдаги концерт дастурида кўп қўшиқларини жонли куйлашини маълум қилганди.
Изоҳ (0)