Британиянинг The Telegraph нашри дунёнинг энг қўрқинчли аэропортлари рўйхатини эълон қилди. Ундан тўрт қитъа: Осиё, Африка, Европа ва Жанубий Америка ҳаво қўналғалари ўрин олган, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Бутан қироллигидаги Ҳимолай чўққилари билан ўралган Паро аэропорти парвоз ва қўниш учун энг қийин аэропортлар сирасига киради. Лесотодаги Матекане аэропортининг учиш-қўниш майдони атиги 400 метрни ташкил этади, унинг охири эса 600 метрли жарлик яқинида жойлашган.
Португалиядаги Мадейра ҳаво қўналғаси ҳам учувчи ва йўловчилар учун қўрқинчли манзил ҳисобланади: унинг учиш-қўниш майдони 150 та темирбетон устунлар устида жойлашган.
Рўйхатга пляжда жойлашган ҳамда сув сатҳи кўтарилганда ишини тўхтатадиган Барр (Шотландия) ҳамда учиш-қўниш майдони 18,5 даража қияликда жойлашган ва учувчилардан махсус тайёргарликни талаб этадиган Куршевел (Франция) аэропортлари ҳам ўрин олган.
Изоҳ (0)