Дунё бўйича самолётлар аварияларини кузатиб борувчи The Aviation Safety Network (ASN) ресурсининг статистик маълумотларига кўра, 2015 йил авиация тарихидаги энг хавфсиз йил бўлди.
ASN’нинг маълум қилишича, 2015 йилда дунё бўйича 34 миллионта рейс амалга оширилган. Улардан 16 тасида техник носозлик, об-ҳаво шароитлари ёки экипаж хатоси туфайли ҳалокатлар юз берган. Бошқача айтганда, беш миллионга яқин парвоздан иккитаси ҳалокатли бўлган. Манбанинг аниқлик киритишича, бу авиация тарихидаги энг паст кўрсаткичдир.
Шу билан бир пайтда, ASN ўз статистикасида ҳаво кемаларининг терактлар ва қасддан ҳаракатлар натижасида юз берган ҳалокатларини ҳисобга олмаган. 2015 йил статистикасига 24 мартда Франция жанубидаги Альпларда юз берган Germanwings A320 самолётининг ҳалокати киритилмаган. Шунингдек, унда қайд этилмаган иккинчи ҳолат 31 октябрь куни Синайда ҳалокатга учраган Airbus A321 самолёти билан боғлиқ ҳодисадир.
Изоҳ (0)