Франциянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Labcitoyen 2016 танловини ўтказмоқда. Унда 18—25 ёшлардаги ўзбекистонлик талабалар иштирок этиши мумкин. Бу ҳақда элчихона расмий сайти хабар бермоқда.
Танлов икки босқичдан иборат бўлади. Ҳар иккала босқич «Саломатлик ва инсон ҳуқуқлари» мавзусида ўтказилади.
16 март куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Франкофония байрамида ёзма иш босқичи бўлиб ўтади. Ёзма ишлар асосида танлаб олинган 5 нафар номзод оғзаки имтиҳон топширади. Оғзаки имтиҳон босқичида энг яхши натижа кўрсатган номзод 2016 йил июль ойида Labcitoyen дастури бўйича Францияга 10 кунлик саёҳатга йўлланма билан тақдирланади.
Танловнинг қўшимча шартлари ва танловга ёзилиш варақасини юклаб олиш учун ушбу ҳаволага ўтинг.
Изоҳ (0)