• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Юрак ҳикоялари-4. «Қўл билан яратилган мўъжиза»

    Тошкент педиатрия институтининг кардиожарроҳлик бўлими реанимациясида ҳар доим бир нарса чийиллаб туради, каравот ёнига қўйилган мониторларда рақам ва графиклар лип-лип этиб ўтади. Бу ерда юраги операция қилинган болалар ётади. Беморларни кўргани келганлар киритилмайди. Кичкинтойларнинг оналари реанимация олдида соқчилар каби, «болажонларига бир нигоҳ ташлаш учун», ичкарига киришга рухсат кутади.

    Фото: «Сочная долина»

    Фото: «Сочная долина»

    Хондона Маҳмудалиеванинг онаси Дилдор ўз соқчилигини тугатди — қизалоғини реанимациядан оддий палатага ўтказишди: қизалоқ энди қўғирчоғи билан ўйнар, оҳиста жилмайиб, бир нималарни чуғурлаб, ўзи билан ўзи овора.

    Хондона атиги бир ёшу икки ойлик, унга туғилганидаёқ Фалло тетрадаси деб аталмиш юрак хасталиги ташхиси қўйилган.

    «Тетрада» тўрт маъносини англатади ва бундай ташхис юрак тузилишида тўртда нуқсон бор, дегани. Бу болаларда учрайдиган туғма хасталиклардан бири бўлиб, юрак хасталикларининг 10 фоизини ташкил этади. Даволамаса, оқибати ачинарли — хаста болаларнинг тўртдан бири бир ёшгача нобуд бўлади. Ўрта ҳисобда, бундай беморлар 12 йил умр кўради.

    Болалар кардиожарроҳлик бўлими мудири Дониёр Пирназаров айтишича, бундай туғма хасталиклар ва бузилишлар пренатал ривожланиш босқичида юзага келади. Бошқа юрак хасталиклари сингари Фалло тетрадаси ҳам ҳомиланинг юраги шаклланаётган даврда — ҳомиладорликнинг тўққизинчи ҳафтасигача шаклланади. Шу даврда турли салбий таъсирлар мавжуд бўлса, бу ҳомила ривожланишининг бузилишига олиб келади. Касалликнинг сабаби ген даражасида ётади ва икки хил бўлади — наслдан наслга ўтувчи ёки турли мутаген факторлар таъсирида пайдо бўлувчи. Бу салбий таъсир турли ионлантирувчи нурланиш, кимёвий моддалар (айрим дорилар, зарарли моддалар), алкогол, вирус ва микроблардан бўлиши мумкин. Шифокорларнинг сўзларига кўра, қариндошлар ўртасидаги никоҳ туғма юрак хасталиклари хавфини бир неча карра оширади.

    Хондона оиладаги учинчи фарзанд — узоқ кутилган ягона қизалоқ, унинг икки акаси бор, уларнинг бири болалар серебрал фалажига чалинган. Қизалоқнинг онаси — Дилдор математика ўқитувчиси сифатида мактабда ишлайди, ҳозир декрет таътилида. Бахтга қарши, математика ёрдам беролмади — оила бюджети рақамлари операция учун талаб этилган миқдорга етмади. Шифокорлар операцияни тезроқ ўтказиш кераклигини таъкидлар, бироқ керакли материаллар ва очиқ юракда операция ўтказиш учун зарур бўлган оксигенаторга етарли пул тўплашга оиланинг қурби етмасди.

    Фото: «Сочная долина»

    Фото: «Сочная долина»

    Янги йил кечаси, курантлар бонг ураётган пайтда, Дилдор бир ниятни дилига тугиб қўйди — мўъжиза рўй берса-ю, фарзандлари соғайиб кетса. Январнинг биринчи кунларида Дилдорни қизалоғи билан Тошкентга, операцияга таклиф қилишди. Маълум бўлишича, улар «Сочная долина» савдо маркасининг «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз!» хайрия акцияси доирасида операция учун зарур оксигенатор ва бошқа материаллари харажатлари тўлаб берилганлар қаторига кирган экан. 2015 йилнинг ноябрь ойи мобайнида «Сочная долина»нинг сотилган ҳар бир шарбати қутисидан тушган пулнинг муайян қисми Тошкент педиатрия институтининг хайрия ҳисоб-рақамига ўтказилиб, кам таъминланган оилаларнинг юрак операциясига ўта муҳтож, оғир хасталикка чалинган болаларини даволаш учун йўналтирилди.

    Дилдор мазкур акцияни «қўл билан яратилган мўъжиза» деб атади. «Энди қизимнинг юрагида минглаб инсонларнинг юраги ураяпти ва мен буни ҳеч қачон унутмайман», — деди у хайрлашув вақтида.

    Бу «Сочная долина» савдо маркаси ўтказган «Биргаликда ҳаётларни қутқарамиз!» хайрия акцияси доирасидаги тўртинчи ҳикоя ва бу ҳикояларнинг ҳали давом бор.

    • Юрак ҳикоялари-3. «Ура, мен операцияга бораман!»

    • Юрак ҳикоялари-2. «Энди мен яшашни истайман…»

    • Юрак ҳикоялари: «Мен бор жойда доим қуёш чарақлайди…»

    Реклама ҳуқуқи асосида. Маҳсулот сертификатланган

    29.01.2016, 13:08   Изоҳ (0)   7131
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон паспорти жаҳоннинг энг кучли паспортлари рейтингида 64-ўринни эгаллади

    29.01.2016, 11:35

    Қароқчининг қўлига тушган «Барон», Европа учун Эрон гази, Рамзан Қодировдан норози россияликлар ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    28.01.2016, 19:45

    Муталибджан Салиев Давлат божхона қўмитаси Раиси ўринбосари лавозимига тайинланди

    28.01.2016, 15:32

    Алишер Навоий мухлислари тузган иккинчи девон Токиода нашрдан чиқди

    28.01.2016, 14:52

    Абдулазиз Камилов Пекинда ШҲТ Бош котиби Рашид Алимов билан учрашди

    28.01.2016, 14:27

    Тошкент россиялик сайёҳлар орасида энг оммабоп шаҳарлар ўнталигига кирди

    28.01.2016, 13:59
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.