Россия Давлат думаси Приморье сафари боғидаги эчки Тимурнинг депутатликка «даъво қилиши» юзасидан изоҳ берди. Аввалроқ сафари боғи директори Дмитрий Мезенцов юқоридаги ташаббус билан чиққан эди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар беради.
«Биз депутат сифатида одамлар учун қонун ишлаб чиқариш устида ишлаймиз. Агар жаноб Мезенцов бизни эчки билан таққосласа, буни боғ директорининг тарбиясидан кўриш мумкин», — дейди Давлат думаси ишини ташкил этиш қўмитаси раис ўринбосари Александр Курдюмов.
У Мезенцов Тимурни нега ўз шаҳрининг мэри ёки ижроя ҳукумати билан таққосламаганлигига қизиқди ва сафари боғи директори «гўёки барчаси учун айбдор», «Россияда энг кўп ҳақорат қилинадиган кишилар»ни танлаганлигини таъкидлади.
Унинг сўзларига қараганда, эчкини Давлат думаси билан таққослаш яхши эмас ва беадаблик ҳисобланади.
Изоҳ (0)