Мельбурн шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги мусобақаси давом этяпти. Унда иштирок этаётган Ҳумоюн Султонов 2-даврада мағлубиятга учради. Бу ҳақда «Оламспорт» хабар бермоқда.
Ҳумоюн Султонов илк даврада британиялик Еван Мурни 6:4, 6:2 ҳисобида таслим этганди. Лекин иккинчи босқичда мусобақанинг биринчи ракеткаси венгриялик Мэт Валкушга 5:7, 6:0, 4:6 ҳисобида мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу турнирда иштирок этаётган яна бир ўзбекистонлик теннисчи Жўрабек Каримов 2-даврадан муваффақиятли ўтди ва 3-даврада кореялик Чанг-Ён Охга қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)