АҚШ маъмурияти 25 январь, душанба куни қамоқхоналар федерал тизимини кенг кўламли ислоҳ қилиш бошланганлигини маълум қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Оқ уй томонидан тарқатилган маълумотномада ёзилишича, янги режа асосига президент Барак Обаманинг кўрсатмасига мувофиқ Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган 50 га яқин тавсия киритилган.
Ушбу бандлар қайта ташкил этишнинг муҳим йўналишлари, жумладан, маҳбусларни жазо чораси тариқасида қамоқхона муассасаларига жойлаштириш, бу каби муассасаларда ушлаб туришнинг тегишли шартларига риоя этиш, шунингдек, маҳбусларнинг энг заиф гуруҳлари ҳисобланувчи вояга етмаган жиноятчилар, ҳомиладор аёллар ва руҳий бузилиш қайд этилган одамлар билан тўғри муомала қилиш кабиларни ўз ичига олади.
Шу жумладан, сўз вояга етмаган жиноятчиларни бир кишилик камераларда сақлашни тақиқлаш ҳақида юритилмоқда.
Изоҳ (0)