Режиссёр Рустам Саъдиевнинг янги — «Барон» номли фильмининг Алишер Навоий номли киносарой («Панорама»)даги намойишларига 24 январь куни 7,5 минг томошабин келди. Бу ҳақда «Shov-shuv.uz» хабар бермоқда.
Нашрнинг ёзишича, фильм премьерасининг эртасига киносаройга 4,5 минг томошабин келган, фильм киносаройнинг барча 12 залида намойиш этилган. «Чунки бошқа бирор фильмга талаб йўқ», — деб ёзади «Shov-shuv.uz».
Жумладан, нашрнинг қайд этишича, 24 январь, якшанба куни «Барон»ни томоша қилиш учун «Панорама»га 7,5 минг томошабин келган, 2 мингдан ортиқ томошабин чипта харид қилолмаган.
«Мустақиллик йилларида замонавий ўзбек киносида бундай ҳолат илк маротаба кузатилди», — деб ёзади «Shov-shuv.uz».
Изоҳ (0)