Хонанда Лола (Йўлдошева) Instagram’даги кўп бора танқидларга учраган суратлари юзасидан изоҳ берди. «Бекажон» газетаси мухбири хонандага: «Сизга мутасадди ташкилотлар томонидан асосий эътироз миллийлигимизга мос келмайдиган селфиларингиз оқибатида билдирилди. Аммо шу каби суратларингизда ижодингизга тақиқ пайтида ҳам камайгани йўқ», — саволи билан мурожаат қилган.
«Ўша суратларим билан миллийлигимиз меъёрларини буздим, деб ўйламайман. У менинг шахсий саҳифам, унда ҳар ким лозим бўлган суратларини, фикрларини қолдириши мумкин», — деди хонанда.
«Лицензиям олинган пайтда аввалги ҳаёт тарзимни давом эттирдим, аввал қандай бўлсам, шундайлигимча қолдим. Audiтория учун бошқача қиёфада, ҳаётда эса мутлақо ўзга одам бўлишга ҳаракат қилмайман», — деди Лола.
«Ҳатто Instagram’даги фикрларим ҳам ўзимники, бировдан ёзиб беришни илтимос қилмайман, кўчирмачилик билан шуғулланмайман. Мухлисларимга нисбатан самимий ва очиқ бўлишга интиламан», — дея қўшимча қилди хонанда.
Изоҳ (0)