«Тахтлар ўйини» сериалининг Twitter’даги расмий саҳифасида телесаганинг янги тизерлари тақдим этилди, деб хабар беради «Корреспондент.net».
Тақдим қилинган учта роликда янги сериялардан кадрлар йўқ, аммо фондаги овозлар Таргариенлар, Ланнистерлар ва Старкларнинг келажагига ишора қилади.
Роликларда темир тахтни эгаллашни истаган учала оиланинг йиртилиб кетган ва ҳилпираб турган байроқлари кўрсатилади.
Старклар ҳақидаги видео: «Уинтерфелл қасри — меники».
https://twitter.com/GameOfThrones/status/690656009040166912
Ланнистерлар ҳақидаги видео: «Ҳар биримиз қашшоқмиз ва ҳокимиятдан ажралдик, аммо биз биргаликда империяни ағдаришимиз мумкин».
https://twitter.com/GameOfThrones/status/690656580212109312
Дейнерис Таргариен ҳақидаги видео: «Сен ҳеч кимсан… Қиролича ҳеч ким».
https://twitter.com/GameOfThrones/status/690656368097792000
«Тахтлар ўйини» сериалининг олтинчи мавсуми апрель ойидан бошлаб намойиш этилади.
Изоҳ (0)