Москвадаги ҳашаматли ресторанлардан бирида Наргиз Зокированинг саҳнага чиқиши можаро билан якунланди, дея хабар бермоқда «Московский комсомолец».
Хонанда саҳнада қўшиқ куйлаётганида, ресторан мижозларидан бири ҳисобланган аёл саҳнага яқинлашиб, Наргиз Зокировани ҳақорат қилган ва унга қарата қўлидаги бокални улоқтирган.
Шиша идишнинг синиши натижасида, хонанданинг оёғи шилиниб, қонаб кетган. Наргиз Зокированинг айтишча, мазкур низоли вазият ресторан видеокамераларига қайд этилмаган, қўриқчилар эса шу вақт қаергадир ғойиб бўлган.
Ресторан раҳбарияти Наргиз Зокировани ҳақорат қилиб, унга қарата бокал отган мижознинг исмини ошкор этмаган. Ресторан менежерларидан бирининг айтишича, низоли вазиятга сабаб бўлган аёл аслида Наргиз Зокированинг ашаддий мухлиси бўлган.
Изоҳ (0)