Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия мудофаа вазирлиги Сурияда янги авиабазани ишга туширишни режалаштирмаган. Бу ҳақда вазирликнинг расмий вакили, генерал-майор Игорь Конашенков маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».

Фото: «ТАСС»

Фото: «ТАСС»

«Сурия ҳудудида янги авиабаза ёки Россия ҳарбий самолётлари учун қўшимча аэродром йўқ ва уларни қуриш ҳам режалаштирилмаган. The Times эълон қилган манбалар сохтакорлик ёки Туркия Сурия билан чегарада, ал-Қамишли ҳудудида қўшинларнинг йирик гуруҳини тўплаётганлигидан чалғитишга бўлган ўхшовсиз уринишдан бўлак нарса эмас. Биз аввал ҳам қайта-қайта Суриядаги авиагуруҳимиз самолётлари ушбу мамлакатнинг энг узоқ нуқтасидаги исталган масофага ярим соатда етиб боришини билдирганмиз», — дея таъкидлаган Конашенков.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ The Times Россия Сурияда иккинчи авиабазасини очиб, у ерга қўшинлар юборишга тайёрланаётганлиги ҳақида хабар берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади