Шу кунларда Мельбурн шаҳрида «Катта Дубулға» туркумига кирувчи Австралия Очиқ чемпионати баҳслари давом этмоқда. 24 январдан ўсмирлар ўртасидаги мусобақа ҳам бошланди. Унда ўзбекистонлик икки нафар теннисчи ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказяпти, деб хабар қилади «Оламспорт».
Уларнинг ҳар иккиси ҳам асосий тўр баҳсларидаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Ҳумоюн Султонов илк даврада британиялик Еван Мурни 6:4, 6:2 ҳисобида таслим этди. Унинг иккинчи босқичдаги рақиби мусобақанинг биринчи ракеткаси венгриялик Мэт Валкуш бўлади.
Турнирда еттинчи рақам остида таснифланган Жўрабек Каримов эса АҚШ вакили Эзикел Кларкка ҳеч қандай имконият қолдирмади – 6:1, 6:3. Жўрабек иккинчи босқичда гонконглик Энтони Тангга қарши кортга чиқади. Жўрабек Каримов ўтган йилги Австралия Очиқ чемпионатида ярим финалга қадар етиб келганди.
Изоҳ (0)