АҚШда юз берган қор ёғини қурбонлари сони 30 кишига етди. Бу ҳақда Associated Press берган маълумотларга асосланиб, «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Олдинроқ, 25 кишининг ҳалок бўлганлиги хабар қилинган эди.
Делавер штатида полиция офицери уйининг олдидаги қорни тозалагандан кейин бир соат ўтгач, юрак хуружидан вафот этди. Худди шу йўсинда яна икки киши қорни тозалаётганда юрак хуружи оқибатида Мэриленд штатида ҳалок бўлди. Жанубий Каролинада эса, электр энергия таъминотисиз қолгач, генератор ўрнатишга мажбур бўлган кекса эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Маълум қилинишича, айрим ҳудудларда 70 сантиметргача қор тушишига ва 200 мингта уйда электр энергиясининг узилишига сабабчи бўлган қор ёғинларидан кейин кучли тошқин хавфи юзага келган.
Изоҳ (0)