Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

31 январь куни Ернинг шимолий ярим шари аҳолиси, шу жумладан, ўзбекистонликлар ҳам ноодатий ҳодиса — сайёралар парадига гувоҳ бўлади, дея хабар бермоқда UzReport. Меркурий, Венера, Сатурн, Марс, Юпитер ва Ой Қисқичбақа ва Сунбула юлдузлар туркумида бир қатор бўлиб тизилади.

Фото: «Amic.ru»

Фото: «Amic.ru»

NASA маълумотларига кўра, сайёраларнинг бундай жойлашуви сўнгги марта 2005 йилда кузатилган.

Ушбу ҳодиса Қуёш чиқар маҳал — Тошкент вақти билан тахминан 7:35 да энг равшан тарзда кўринади. Бу вақтда Ой ботаётган бўлади, шунинг учун унинг ёрқин нурлари сайёралар парадини оддий кўз билан кузатишга халал бермайди.

Нашр таъкидлашича, Қуёш тизимидаги саккизта сайёра иштирокидаги парадни 2161 йил 19 майдагина кўриш мумкин бўлади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 26 март куни қандай об-ҳаво кузатилади?
Саломатлик
Филтрланган, қадоқланган ёки қайнатилган: организм учун энг фойдали сув қайси?
Маҳаллий
Wizz Air Тошкент ва Самарқандга парвозлар сонини оширмоқда