Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими тиббиёт ташкилотлари шифокорлари эгаллаб турган лавозимига мувофиқлиги юзасидан мунтазам аттестациядан ўтказилади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг 21 январдаги қарори (pdf)да кўзда тутилган, деб ёзади «Газета.uz».
Шифокорларни аттестациядан ўтказиш мажбурий бўлиб, беш йилда бир марта ўтказилади. Шифокорлар аттестациядан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ташкил этиладиган шифокорларни мунтазам аттестациядан ўтказиш бўйича аттестация комиссиялари томонидан ўтказилади.
Тегишли мутахассислик бўйича белгиланган тартибда берилган, амалдаги малака тоифасига эга бўлган шифокорлар аттестациядан ўтказилмайди.
Ҳужжатда таъкидланишича, қарор аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада ошириш, тиббиёт ташкилотларини чуқур назарий билим ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида қабул қилинган.
Изоҳ (0)