Ўзбекистон Миллий академик драма театри Алишер Навоий таваллуди 575 йиллиги муносабати билан «Алишер Навоий» спектаклини қайта саҳналаштиради. Бу ҳақда «Даракчи» газетаси хабар бермоқда.
Театр актёри Рихситилла Абдуллаевнинг Instagram’даги саҳифасида маълум қилишича, спектаклдаги Гули ролини актриса Дилноза Кубаева ижро этади, Рихситилла Абдуллаев эса Мансур образини гавдалантиради.
Изоҳ (0)