Ёш хонанда Камилланинг «Иллюзия» деб номланган қўшиғига ишланган клип YouTube’даги машҳур ELLO канали томонидан тузилган ҳафтанинг энг оммабоп 10 клипи хит-парадида 5-ўринни эгаллади.
Хонанда ижодидаги илк клип YouTube’да хит даражасига кўтарилиб, ўзининг оммабоплиги билан машҳур — россиялик Полина Гагарина, Анастасия Задорожная, «ВИА Гра»нинг собиқ иштирокчиси Татьяна Котова каби эстрада юлдузлари томонидан тақдим этилган клипларни ортда қолдирди.
Камилланинг қўшиғи ELLO каналида 2015 йилнинг 27 декабрь куни пайдо бўлган эди. Шу кунгача клипни 150 мингдан ортиқ YouTube фойдаланувчиси томоша қилган.
Шунингдек, «Иллюзия» таронаси учун ишланган клип Эстониянинг ETV+ телеканали орқали ҳам узатилгани маълум бўлди. У Эстонияда машҳур «Кофе+» деб номланган кўрсатув давомида тақдим этилган.
Таъкидлаш жоиз, «Кофе+» кўрсатуви 2015 йилнинг сентябрида илк бор эфирга узатилган ва бир ҳафта ичида 67 000 томошабинга эга бўлишга улгурган.
Реклама ҳуқуқи асосида
Изоҳ (0)