Россиянинг Ростов вилоятида чўчқа гриппи билан касалланган одамлар сони 185 кишига, ушбу касалликдан вафот этганлар эса олти кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Вафот этганлар орасида камида бир нафар ёш бола бор. Қизалоқ шифохонада ҳаётдан кўз юмган. Баъзи ОАВлар хабарига кўра, унинг ўлими ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани оқибатида юз берган. Ҳозирда Россия Тергов қўмитасининг вилоят Тергов бошқармаси «Эҳтиётсизлик оқибатида ўлимга сабаб бўлиш» моддаси бўйича жиноят ишини қўзғатган.
Ростов вилоятида гриппнинг оғирлашиб кетиши натижасида зотилжам пайдо бўлган 852 киши қайд этилган. Улардан 720 киши стационарга ётқизилди, 35 киши интенсив терапияда палаталарида даволанмоқда. Стационарда 94 нафар бола бор, яна бир бола жонлантириш бўлимида бўлиб турибди.
Изоҳ (0)