Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин теннис бўйича «Катта дубулға» туркумига кирувчи йилнинг энг биринчи мусобақаси — Австралия Очиқ чемпионатидаги иштирокини якунлади. Бу ҳақда «GoTennis.ru» хабар бермоқда.
Истомин мусобақанинг жуфтликлар баҳсида беларуслик Александр Бурий билан тандем ҳосил қилганди. Улар беларуслик Максим Мирний ва филиппинлик Трит Хуэйга қарши биринчи босқич баҳсида 6:7, 6:4 ва 6:7 ҳисобида имкониятни бой берди.
Беллашув 2 соату 20 дақиқа давом этди. Бу вақт ичида Макс ва Трир бешта эйс ва битта брейкни амалга оширди. Денис ва Александр эса ўн марта эйсни ва икки марта брейк-пойнтни амалга оширди.
Денис Истомин Австралия Очиқ чемпионатининг яккалик баҳсларида ҳам мусобақани биринчи даврадаёқ якунлаганди.
Эслатиб ўтамиз, Истомин келишилган ўйинларда иштирок этганликда гумон қилинмоқда.
Изоҳ (0)