Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2016 йилнинг охирига қадар «Мосгортранс» давлат унитар корхонасига қарашли барча автобус, троллейбус ва трамвайларда симсиз интернетдан текин фойдаланиш имконияти пайдо бўлади. Бу ҳақда «Мосгортранс» ДУК раҳбари Евгений Михайлов маълумотига таяниб, Meduza хабар беради.

Фото: «ТВC»

Фото: «ТВC»

Унинг сўзларига қараганда, автобус, троллейбус ва трамвайнинг 15—20 нафар йўловчиси бир вақтнинг ўзида тармоққа уланиши мумкин бўлади.

«Биринчи йўналишлар февралда интернетдан фойдаланиш имконияти билан жиҳозланади, бироқ синовдан ўтказиш ва созлаш учун яна бироз вақт талаб этилади. Шуни аниқ айтишим мумкинки, йил охиригача барча йўналишлар бепул Wi-Fi билан таъминланади», — деб таъкидлади «Мосгортранс» раҳбари.

Москва метрополитенида симсиз интернетдан фойдаланиш тизими 2013 йилда пайдо бўлган эди. Ҳозирги пайтда метронинг барча станцияларида Wi-Fi мавжуд.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентда спортчи эркак хотини ва боласини аёвсиз калтаклагани айтилди
Шоу-бизнес
“У нафақат гуруҳдан, балки санъатдан ҳам кетди”. “VIA Marokand” хонандаси Асал Зокирова гуруҳни тарк этди (видео)
Бизнес
Марказий Осиёда Россиянинг кўчмас мулк бозорига қизиқиш ортиб бормоқда