Россиянинг ўта оғир элтувчи ракетаси томонидан Восточний космодромидан Ойга амалга ошириладиган биринчи бошқарилувчи парвоз беш йилга — 2030 йилдан 2035 йилгача кечиктирилди, деб ёзади Meduza.
Бу ҳақда «Роскосмос» 2016—2025 йиллар учун Федерал космик дастур лойиҳасини тақдим этиш чоғида маълум қилди.
Космик дастурнинг аввалги версиясида 2030 йилгача Ойга амалга ошириладиган бошқарилувчи парвозлар учун «асосий элементлар ва ўта оғир синфдаги технологияларни элтувчи ракета»ни яратиш кўзда тутилган эди. Унинг янги вариантида тайёргарлик ишлари 2035 йилдан кейингина амалга оширилиши айтилган.
Изоҳ (0)