Италиялик машҳур кинорежиссёр Этторе Скола 84 ёшида Римда вафот этди. Бу ҳақда La Repubblica газетаси маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар беради.
Нашрнинг маълум қилишича, Скола 17 январь, якшанба куни комада бўлган. У 19 январь, сешанба куни кечқурун Рим шифохоналаридан биридаги кардиожарроҳлик бўлимида ҳаётдан кўз юмди.
Режиссёр сифатида Скола 1964 йилда «Агар рухсат берсангиз, аёллар ҳақида суҳбатлашамиз» комедияси билан фаолиятини бошлаган эди.
Унинг эътиборга молик ишлари қаторига «Бир-биримизни қанчалар севар эдик», Софи Лорен ва Марчелло Мастроянни иштирокидаги «Ноодатий кун», «Базм кечаси» ва бошқа кўплаб картиналарни киритиш мумкин.
Изоҳ (0)