• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12672.81
    • RUB158.89
    • EUR14753.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Бизнес лабораторияси» лойиҳаси жаҳон тажрибасидан ўтган машҳур ғояларни тақдим этади

    Тошкентда бизнес алоқаларнинг тубдан янгича даражасини ташкил этишга қаратилган «Бизнес лабораторияси» ахборот лойиҳасининг тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда лойиҳа ташкилотчилари «Дарё»га маълум қилди.

    Фото: «Бизнес лабораторияси»

    Фото: «Бизнес лабораторияси»

    «Бизнес лабораторияси» лойиҳасини ташкил этиш ташаббуси Ўзбекистоннинг ҳар бири ўз соҳасида етакчи ҳисобланган уч йирик компанияси — Unique Present Media Holding, Халқаро бизнес ва технологиялар ассоциацияси (ХБТА) ва Afisha Media томонидан ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

    Лойиҳанинг асосий мақсади — маҳаллий тадбиркорлар ютуқлари, сифатли медиаконтент ишланмалари, инновацион бизнес-ғоялар ҳақида хабарлар ҳамда бизнесни ташкил этиш ва уни ривожлантириш масалалари билан қизиқувчи аудиторияни шакллантириш орқали Ўзбекистон бизнес-ҳамжамиятларини тараққий эттиришдир.

    Мазкур лойиҳа доирасида бизнес-турларни уюштириш, бизнеснинг турли соҳаларида тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ва маҳаллий тадбиркорлар иштирокида уларнинг муваффақият тарихини ёритувчи кўрсатувларни суратга олиш кўзда тутилган. Бундан ташқари, хориж мамлакатлари ҳамда Ўзбекистон бўйлаб бизнес-саёҳатларни йилига 2—3 марта ташкил этиш ва келгусида уларнинг видеорепортажлари чиқарилиши режалаштирилмоқда.

    Ойига 1—2 марта экспертлар иштирокида тайёрланган махсус кўрсатувлар туркумини эфирга узатиш кўзда тутилган. Ҳар бири 20—25 дақиқа давом этадиган ушбу кўрсатувлар жаҳоннинг етакчи компаниялари тажрибасидан қизиқарли амалий кейсларни намойиш этади.

    «Ўзбекистонлик тадбиркорлар иштирокидаги бизнес-турлар у ёки бу мамлакатдаги бизнес жараёнларнинг ташкил этилиши тажрибаси ҳамда унинг маданий ва ижтимоий ҳаёти билан танишишга бағишланган янги медиа маҳсулотининг пайдо бўлиши учун асос бўлиб хизмат қилади. Сафарлар чоғида тўпланган видеоконтент ҳам амалий аҳамиятга молик, ҳам кўнгилочар, умумий ўрганишга доир ахборотдан ташкил топади. Фикримизча, ушбу лойиҳа ёш ҳамда бу соҳада муваффақиятли фаолият юритаётган ишбилармонлар орасида катта қизиқиш уйғотади», — дея қайд этди Afisha Media раҳбари Сурен Сапов.

    «Янги ва, фикримизча, истиқболли медиа йўналиш ибтидосида турганимиздан ҳамда энг сара бизнес ғояларни жамлаш ва улар билан маҳаллий тадбиркорларни таништириш имкониятидан фойдалана олаётганимиздан ҳурсандмиз. Лойиҳамизнинг ҳар бир ижодкори нафақат фойдали ва қизиқарли, балки ҳаммабоп сифатли медиа маҳсулотни тайёрлаш учун ўз саъй-ҳаракатларини аямайди», — деди Unique Present Media Holding асосчиси Арсен Длянчев.

    «Лойиҳанинг ноёблиги шундаки, унинг асосчилари ва иштирокчилари Ўзбекистонда яшаб, фаолият юритади, турли соҳаларда катта ишбилармонлик ва бошқарув тажрибасига эга. Сафарлар давомида улар турли компаниялар вакилларига саволлар билан мурожаат қилиш, аудитория билан ўз таасуротлари ва тайёр бизнес андозалар билан ўртоқлашиш имкониятига эга бўлади», — деб таъкидлади ХБТА раиси Ҳикмат Абдураҳмонов.

    Лойиҳа доирасида дунёдаги етакчи мамлакатларнинг таниқли компанияларига ташриф буюришдан кўзланган асосий мақсад — бу мамлакатда янги ёхуд мавжуд бўлган бизнес лойиҳаларнинг ривожланиши ёки уларнинг мослашувига туртки бўлиб хизмат қилувчи инновациялар ва ноёб бизнес тажриба ҳақида ўзбекистонлик тадбиркорларга тушунарли тилда маълумот етказишдир.

    «Бизнес лабораторияси» лойиҳаси доирасида маҳаллий тадбиркорлар иштирокидаги биринчи бизнес-тур, Буюк Британия элчихонаси кўмагида, 2016 йилнинг 22 январь — 2 февраль кунлари Буюк Британияга уюштирилади. Сафар давомида ишбилармонлар гуруҳи BBC WorldWide Lab ва жаҳонга машҳур BHS компаниясининг штаб-квартирасига ташриф буюради, Ўзбекистон элчихонасида ташкил этиладиган учрашувда қатнашади.

    Бўлажак бизнес-тур давомида British Expertise иштирокида UK Export Institute билан учрашув, Буюк Британия бизнеси билан b2b-учрашув, Буюк Британияда ўзбек бизнеси вакиллари билан музокаралар, Лондон Фонд биржаси (London Stock Exchange) ва Эдинбургдаги Сент-Эндрюс университетига ташрифлар режалаштирилган.

    18.01.2016, 10:19   Изоҳ (0)   3462
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чирчиқда бойчечак, Тошкентда бинафша гуллади

    17.01.2016, 23:35

    «Истиқлол» саройида «Камалак юлдузлари» фестивали ғолиблари тақдирланди

    17.01.2016, 14:25

    The New York Times Самарқанд таомлари ҳақида тақриз ёзди

    17.01.2016, 10:46

    Россиянинг «НТВ» телеканалида «Поедем, поедим!» кўрсатувининг Ўзбекистонга бағишланган сони намойиш этилди (фото ва видео)

    16.01.2016, 21:25

    17 январь куни Фарғона водийсида, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларида қор ёғиши мумкин

    16.01.2016, 13:40

    Галина Мельникова: «Абдумўминнинг тузалиб кетишига умид борми?», деган саволимга шифокор: «Элликка эллик», деб жавоб берганди

    16.01.2016, 12:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Буюк Британияда 70 ёшдан ошган ҳайдовчиларга рулга ўтириш тақиқланиши мумкин

    Дунё | 11 август, 18:15

    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

    Реклама | 11 август, 18:00

    “Ливерпуль” “Барселона” футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 11 август, 17:55

    Хитойда 90 ёшли она ўғлини судда шахсан ҳимоя қилиш учун қонунчиликни ўрганди

    Лайфстайл | 11 август, 17:53

    Путин қуршовида Украинадаги урушни тугатиш тарафдори пайдо бўлди — NYT

    Дунё | 11 август, 17:25

    Холмўмин Ёдгоров Судьялар олий кенгаши раиси лавозимига қайта сайланди

    Ўзбекистон | 11 август, 17:11

    “Расмингни қўйиб ҳам калтаклайверади, қаёққа қочасан?” — Зоир Мирзаев ОАВдан қочаётган ҳокимлар ҳақида

    Ўзбекистон | 11 август, 17:00

    Болада тил чиқиши кечикса: бу нормал ҳолатми ёки ривожланишдаги муаммо?

    Фарзанд | 11 август, 16:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.