Ижтимоий тармоқларда кейинги кунларда ҳукм сурган илиқ об-ҳаво сабабли табиатда рўй берган уйғониш ҳақида ҳикоя қилувчи хабар ва фотолар эълон қилинди. Улардан бирида 16 январь, шанба куни Чирчиқда олинган сурат жойлаштирилган бўлиб, унда бойчечак гуллаганини кўриш мумкин.
«Дарё» мобил мухбири Гулнора Юсупова эса Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманида бинафша ва бошқа гулларнинг гуллаганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2016 йилнинг январи бошларида Ўзбекистон ҳудудида ўтган йил декабрь ойида қайд этилган юқори ҳарорат сақланиб қолиши, бунга чет жануб ҳудудларидан республикага илиқ ва нам ҳавонинг кириб келаётгани сабаб эканлиги ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)