Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Таниқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов «Яратганга шукр» бадиий фильмининг яратилиш тарихи билан ўртоқлашди. Бу ҳақда «Бекажон» газетаси хабар бермоқда.

Фото: «Ўзбекистон овози»

Фото: «Ўзбекистон овози»

«Япониянинг NHK корпорацияси танлаб олган 16 давлатдан келган ёш режиссёрлар орасида мен ҳам бор эдим. Японларнинг таклифига биноан халқимиз ҳаёти ҳақидаги сценарийни ёзишга рози бўлдим. «Яратганга шукр» деб номланган сценарий танлов кўриги раиси, япон режиссёри Саккей Имамурага маъқул бўлиб, фильм олишни таклиф қилди», — дейди Мусоқов.

«Хориж кино усталарининг ўзбек киноси, миллатимизнинг турмуш тарзи, фақат бизгагина хос фазилатлар билан қизиқишларига жавобан суратга олинган бу фильм ўзбек томошабинларининг кўнглидан ҳам муносиб жой олганидан хурсандман», — дея қўшимча қилди таниқли режиссёр. 27 кунда суратга олинган фильмнинг илк намойиши Токиодаги Осиё фильмлари кинофестивалида бўлиб ўтган.

Аввалроқ, фильмда бош ролни ижро этган актёр Рустам Саъдуллаев «Яратганга шукр»даги сеҳргарлик саҳналари қандай суратга олингани ҳақида сўзлаб берганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Эрдўғоннинг ҳокимиятда қолиши Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилади? Экспертлар фикри
Маҳаллий
“Адолат” партияси Ўзбекистон президентлигига номзодини тасдиқлади
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди