Россиянинг Пенза вилоятида тез ёрдам машинаси пиёдани уриб кетди. Бу ҳақда ҳудуд губернатори Иван Белозерсевнинг маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар беради.
Унинг сўзларига қараганда, Ленино қишлоғига чақирув бўйича шошилаётган тез ёрдам машинаси пиёдани уриб кетган ва воқеа жойидан яширинган. Кейин шу автомобилнинг ўзи уриб кетилган одамнинг жасадини олиб кетиш учун қайтиб келган.
Содир бўлган ҳодиса ҳақида полиция тез ёрдам машинасида авария изларини аниқлагандан сўнг маълум бўлди.
Изоҳ (0)