Японияда сайёҳлар автобуси иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисасида 14 киши ҳалок бўлди, 27 киши турли хил тан жароҳати олди. Бу ҳақда ҳукуматнинг бош матбуот котиби берган маълумотларга асосан «РИА Новости» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, транспорт вазирлиги ҳодиса туфайли алоқа штабини ташкил қилиб, воқеа жойига суриштирув ишларини олиб бориш учун ходимларни юборган.
ЙТҲ содир бўлган пайтда автобусда жами 41 киши бўлган. Автобус сайёҳларни Нагано шаҳридаги чанғи курортига олиб кетаётганда, Нагано ва Гумма префектуралари орасида қарши йўлга чиқиб кетиб, йўл тўсиғини бузиб, ағдарилиб кетган.
Полициянинг таъкидлашича, ЙТҲ вақтида йўлнинг музлаши кузатилмаган ва ҳаво шароити одатий бўлган. Ҳодиса сабаблари аниқланмоқда.
Изоҳ (0)