2016 йил 16 январь, шанба куни 10:00 дан 12:00 гача Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири Улуғбек Иноятов билан онлайн-мулоқот бўлиб ўтади. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилган.
Онлайн-мулоқот вазирликнинг расмий веб-сайти («Uzedu.uz») форумида ўтказилади.
Унда халқ таълими тизимига оид савол, таклиф ва фикрлар билан иштирок этиш ёки уларни press@xtv.uz электрон манзилига жўнатиш мумкин.
Изоҳ (0)