Тошкентнинг Оқтепа майдони ҳудудида бензин ташувчи цистернали автомобиль ағдарилиб, цистерна ичидаги бензин оқиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳи аъзолари хабар бермоқда.
Постга илова қилинган суратларда машина ёнбошлаб қулаганини, унинг яқинидан одамлар бемалол ўтиб-қайтаётганини кўриш мумкин. Фойдаланувчилар ушбу ҳолатда хавфсизлик қоидаларига риоя қилинмаганини қоралади.
Бироқ воқеанинг бошқа гувоҳлари изоҳ ёзишича, кейинроқ автоҳалокат ҳудуди тўсиб қўйилган, ўт ўчирувчилар бензин тўкилган жойларни ювиб чиққан.
Изоҳ (0)