Афғонистоннинг Жалолобод шаҳрида хорижий консулхоналар яқинида портлаш юз берди. Бу ҳақда Reuters берган маълумотларга асосан «РБК» хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, портлаш Ҳиндистон, Покистон ва Эрон консуллиги олдида эшитилди.Портлаш сабаблари ҳозирча номаълум. Ҳодиса туфайли мумкин бўлган қурбонлар ва етказилган зарар ҳақида маълумотлар берилмади.
Эслатиб ўтамиз, 5 январь куни ҳам Ҳиндистон, Покистон ва Эрон консулхоналари жойлашган туманда портлаш юз берган эди.
Изоҳ (0)