Таиландда йўловчи поездининг юк машинаси билан тўқнашиб кетиши оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 30 нафаргача одам яраланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар беради.
Маҳаллий ҳукуматнинг маълум қилишича, Бангкокдан жанубдаги Пхетбури вилоятида қорамол олиб кетаётган юк машинаси шлагбаумни бузиб ўтиб, поездга бориб урилган.
«Бешта вагон рельслардан чиқиб кетган. Ҳозирча уч кишининг ҳалок бўлганлиги, 20 дан 30 нафаргача одамнинг касалхонага жойлаштирилганлиги ҳақида маълум қилинди», — дейди мамлакат темир йўл бошқармаси раҳбар ўринбосари Тханонгсак Конгпрасерт.
Тўқнашув қурбонларидан бири юк машинасининг ҳайдовчиси, қолган икки нафари поезд йўловчисидир.
Фожиа сабабларини аниқлаш юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)