Жанубий Корея ҳукумати 8 январдан КХДР билан чегарада ўрнатилган овоз кучайтиргичлар тармоғи орқали тарғибот эшиттиришларини қайтадан бошлайди. Бу ҳақда Meduza хабар беради.
Мазкур қарор Жанубий Корея президенти маъмурияти томонидан тарқатилган баёнотда маълум қилинган бўлиб, у Пхеньян томонидан ядро синови ўтказилганлигига жавобан қабул қилинган.
Ҳужжатда таъкидланишича, синов КХДР ва Жанубий Корея ўртасида икки томонлама муносабатлардаги кескинликни камайтириш юзасидан 2015 йилнинг августида имзоланган келишувни қўпол бузиш ҳисобланади.
«Бизнинг қуролли кучларимиз тўлиқ шай ҳолатда ва агар КХДР провокацияни давом эттирса, уни қатъий жазо кутади», — дейди Жанубий Корея президентининг миллий хавфсизлик бўйича катта маслаҳатчиси.
Изоҳ (0)