Жаҳон банки экспертлари фикрича, Ўзбекистон иқтисодиёти 2016 йилда 7,5 фоизга ўсиши мумкин, бу 2015 йилдагидан 0,5 фоизга кўпроқдир. Бундай рақамлар 6 январь куни Вашингтонда тарқатилган «Глобал иқтисодий истиқболлар» маърузасида келтирилади, дея хабар бермоқда «Review.uz».
Таъкидланишича, 2015 йилда Ўзбекистон Туркманистон билан бир қаторда харажатларни кўпайтириш учун бюджет захираларини анча кенгайтирди, бироқ бу мамлакатларда Россиядан пул ўтказмалари камайиши натижасида ўсиш секинлашмоқда, бу уларнинг иқтисодиётида ўз аксини топмоқда.
Жаҳон банкининг 2016 йилдаги дунё иқтисодиёти ўсиши бўйича прогнози 3,3 фоиздан 2,9 фоизгача пасайди. Ўсиш суръатлари прогнози камайганига қарамай, банк экспертлари жаҳон иқтисодиёти 2015 йилга нисбатан 0,5 фоизга ўсишини қайд этмоқда.
Изоҳ (0)