6 январдан 7-га ўтар кечаси Тошкентдаги Успенский кафедрал соборида Рождествога бағишланган байрам ибодати бўлиб ўтди, унга 5 мингдан ортиқ православие диндорлари ташриф буюрди, деб ёзади «РИА Новости».
Литургия Ўрта Осиё митрополит округи раҳбари Тошкент ва Ўзбекистон митрополити Викентий томонидан олиб борилди.
Рождество тантаналари Тошкентда 15 январгача давом этади. Байрам тадбирлари доирасида Рождество концерти ва болалар учун архиерей арча байрамлари ўтказилади.
Изоҳ (0)